Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - жамият кушандаси!
1260
Коррупция бошқа биргина давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.
Коррупция -  жамият кушандаси!

Коррупция чангалига тушган хар бир шахсда давлат ва жамият олдидаги масъулият ва ҳисобдорлик тушунчалари унутилиб, турли нопок йўллар билан мол-дунё жамғариш истаги кучайиб боради.

Коррупция бутун инсоният келажаги учун том маънодаги таҳдид экан, унга қарши самарали курашиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Қайд этиш лозимки, коррупцияга қарши курашда моддий ресурслар билангина натижага эришиш мушкул. Боиси, иқтисодий жиҳатдан юксалган мамлакатларда ҳам коррупцион элементлар учраб туради.

Коррупцияга қарши самарали курашиш учун аввало қонунчилк базасини такомиллаштириш, ишлаб чиқилаётган ҳар бир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар пухта ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши лозим. Қолаверса, коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам мунтазам такомиллаштирилиб, бу борада барча давлатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар холисона таҳлил қилиб борилиши зарур.

Бу борада мамлакатимизда ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2008 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашишнинг Истанбул режасига аъзо бўлган мамлакатимиз ўзининг 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 27 майдаги
ПФ-5729-сон Фармони имзоланди.

Ушбу Фармон билан эндиликда давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тизими босқичма-босқич жорий этилиши ва уларнинг етарли даражада иш ҳақи билан таъминланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиладиган бўлди. Муҳими, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган кишиларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари жорий этилди.

Биз юқорида коррупция қарши миллий ва халқаро миқёсда курашиш борасида амлага оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосларига қисқача тўхталиб ўтдик. Аммо бу ҳужжатлар амалиётда тўлақонли аксини топиши учун аввало жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий мавданиятни юксалтириш, ҳар бир шахс жамиятнинг бир бўлаги сифатида коррупцияга қарши курашни ўзининг фуқаролик бурчи деб билиши лозим.

Жамшид Каримов,

“Болдир” темир йўл чегара божхона пости инспектори

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг