Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.
Олинган тезкор маълумотларга асосан, Андижон шаҳрида жойлашган марказий автошохбекатда тўхтаб турган фуқаро А.Р бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси юкхонасида сифат сертификатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 20 млн. сўмлик 100 та қутида жами 4 минг дона “Имудон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.05.2021