Куни кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги тадбирда ҳам айнан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш масаласи кун тартибига қўйилди.
Тадбирда бошқарма раҳбарияти, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи, бўлим ва божхона постлари бошлиқлари ҳамда ходимлар иштирок этди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар, божхона соҳасида коррупцияга қарши курашишда бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, бу борада ходимларга хизмат вазифаларини бажаришда етарлича шароит ва қулайликлар яратилганлиги, ходимлар бу каби қулайликлардан тўғри ва хулоса чиқарган ҳолда хизмат олиб боришлари ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда божхона ходимларининг асосий вазифаси мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдан, бу борада тадбиркорларга доимий равишда амалий кўмак кўрсатишдан иборат эканлиги яна бир бор таъкидланиб, бу каби масъулиятли ва шарафли вазифаларни барча ходимлар сидқидилдан бажаришлари, ватан олдидаги олий бурчларини тўла адо этишлари юзасидан фиклар алмашилди.
Йиғилиш давомида, бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳасанов томонидан бошқарма ходимлари хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳалол ва пок хизмат олиб боришлари, таъмагирлик ва порахўрлик иллатларига аралашмасликлари ҳамда Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтиришлар берди.
Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.
20.05.2021