Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистондаги сайёр қабулларда божхоначилар ҳам фаол иштирок этмоқда
2154
Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг энг мақбул йўлларидан бири. Аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш, уларни қийнаб келаётган муаоммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида республикамиз миқёсида суд-ҳуқуқ тизими масалалари бўйича сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистондаги сайёр қабулларда божхоначилар ҳам фаол иштирок этмоқда

Карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилаётган сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги каби давлат идоралари қаторида Давлат божхона қўмитаси мутасадди тузилмалари ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.

Ҳозирга қадар бу каби оммавий сайёр қабулллар республиканинг Элликқалъа, Чимбой, Нукус, Қонликўл ва Шўманой туманларида ўтказилди.

Қабулга келган фуқаролар соҳага оид долзарб муаммо ва саволлари билан мурожаат қилиб, уларнинг ечими бўйича тушунча ва тавсияларга эга бўлишди.

Хусусан, божхона тўловлари ва улардан имтиёзга эга бўлиш талаб ва шартлари, божхона расмийлаштируви тартиби ва муайян товарларга нисбатан тақдим этиладиган сертификатлар, шунингдек, божхона органларига ишга кириш бўйича келиб тушган мурожаатлар қонунчилик талаблари асосида тушунтирилиб, жойида ижобий ҳал этилди.

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, халқнинг муаммо ва истакларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, барча давлат идоралари томонидан якдилликда мавжуд муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига хизмат қилиши шубҳасиз.

 Қорақалпоғистон Республикаси

божхона бошқармаси

 Ахборот хизмати

22.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг