Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Чуқурсой техник идораси" божхона постида ўқув машғулот бўлиб ўтди
1039
Божхона ходимларининг билим савияси ва профессионал касб маҳоратини янада ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой техник идораси" темир йул чегара божхона постида навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулотларда темир йул вагонларига техник хизмат кўрсатиш бўйича масъул ходимлар томонидан темир йул вагонларининг техник тузилиши, вагонларда товарларни хуфёна яшириш жойлари атрофлича ўрганилди.

Бу каби ўқув машғулотлари божхона назорати самарадорлигини оширишга ва ходимларнинг профессионал касб маҳоратини юксалтиришга хизмат қилади.

 Жавҳар АБДУЛЛАЕВ,

"Чуқурсой техник идораси" божхона пости бошлиғи

21.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг