Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда божхоначилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 98 ёшни қаршилаган Нарбатир ота Мамбетов хонадонида бўлишди
833
Инсон қадри улуғланган, хотираси сарбаланд юртда яшаймиз. Бугунимиз кечаги кундан ёруғ, эртамиз янада файзли, баракотли бўлишига ишончимиз комил. Навқирон авлод эъзозда, эътиборда, ёши улуғлар эҳтиромда. Шундай азиз Ватанда яшамоқлик, унинг буюк келажаги йўлида меҳнат қилмоқлик беқиёс бахт.
Навоийда божхоначилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 98 ёшни қаршилаган Нарбатир ота Мамбетов хонадонида бўлишди

Юртимизда бугунги тинч ва фаравон ҳаёт учун жонини фидо қилган жасур хайрли ватандошларимизнинг руҳини эъзозлаш, фахрийларга юксак эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган.

Иккинчи жаҳон урушида чинакам жасорат ва фидойилик кўрсатган матонатли инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг юз-қўзларидаги бугунги дориламон кунлар учун қилинаётган шукроналардан ҳар бир ёш авлоднинг руҳланиши шубҳасиз.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, Зарафшон шаҳрининг “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи Нарбатир ота Мамбетов хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олишди. 98 ёшни қаршилаётган отахон кўзида мунг билан қонли уруш йилларини, минглаб бегуноҳ инсонларнинг шаҳид бўлганлигини эслади.

Бугунги мусаффо осмонимиз, тинч ҳаётимизга шукроналар келтирди.Юртимиз хавфсизлиги йўлида сарҳадларда сергак турган ватанимиз фарзандлари учун дуога қўл очиб, яхши ниятлар билдирди.

“9-май –Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ўтказилаётган бундай хайрли тадбирлар изчиллик билан бутун республикамиз миқёсида давом эттирилмоқда.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг