Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” божхона постида 264 млн. сўмлик қинғирликлар фош бўлди
835
Божхона органлари томонидан юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, шунингдек товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодларини нотўғри таснифлаган ҳолда товар-моддий бойликларни олиб киришга қарши мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
“Тошкент-товар” божхона постида 264 млн. сўмлик қинғирликлар фош бўлди

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан бир қатор ҳуқуқбузарлик товарлари фош этилди.

Жумладан, хориждан  божхона постига келтирилган “томчилаб суғоришда фойдаланиладиган шланг” товарлари кўздан кечирилганда, юк эгалари мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодларини нотўғри таснифлаганлиги аниқланди.

Натидажа, қиймати 214 млн. сўмлик 1350 метр “шланг”товарлари вақтинчалик сақловга олинди.

Навбатдаги ҳолатда эса,  хориждан келирилган 65 турдаги товарлар божхона кўригидан ўтказилганда, 50 млн. сўмлик 2 турдаги 1410 дона ҳисоблагичлар ҳамда плитка ушлагичлар божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг