Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиётга тўсиқ!
1598
Коррупция ва порахўрлик шундай иллатки, давлат ва жамиятни ич-ичидан емиради ҳамда ривожланиш йўлида қўзғалмас тўсиқ бўлиб туради.
Коррупция – тараққиётга тўсиқ!

Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум. Ривожланишнинг янги босқичига қадам қўяётган  Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфлидир.

Шу боисдан ҳам мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида қонун ости ҳужжатлар ва дастурлар қабул қилинди, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, мазкур йўналишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ҳам раҳбарият, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ва масъул таркибий тузилмалар бошлиқлари томонидан мамлакатимизда амалда бўлган коррупцияга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлар ижросини таъминлаш, бу борада қонун ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, тадбиркорлар ва божхона иши билан боғлиқ ташкилот ва корхоналар ходимлари ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган барча ходимларни ҳалол ва пок хизмат қилишлари, ватан олдидаги бурчларини садоқат билан адо этишлари, ҳар бир ходимга коррупция муаммоси ва унга қарши кураш масаласи ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги, сабаби бу иллатнинг кенг қулоч ёйиши ўта салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида доимий тарзда тушунтиришлар берилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва бошқарма тасарруфидаги чегара ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун барча қулайликлар яратилган.

Ходимларни хизмат олиб боришлари учун кенг ва шинам хизмат хоналар мавжуд. Бундан ташқари, зарур мебель жиҳозлари, ҳар бир ходимга сўнгги русумдаги жамланган хизмат компьютерлари ва хизматда фойдаланиш учун зарур материаллар билан таъминланган.  

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилади.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг