Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира абадий, қадр – муқаддас!
1341
Xотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Хотира - кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турса, қадр - инсонни юксакликка кўтаради.
Хотира абадий, қадр – муқаддас!

Мамлакатимизда ҳар йили “9 май - Хотира ва Қадрлаш куни”  кенг миқёсда нишонланади. Ушбу байрам мустақил Ўзбекистонимизда асрлар давомида  ўлкамизни қахраманона ҳимоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва xалқининг тинчлиги учун курашган ватандошлар xотирасига бағишланган.

Иккинчи жахон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш  том маънода миллий қадриятга айланди. Қолаверса, юртимиз тинчлиги, ободлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшган аждодлар хотирасини ёд этиб, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилиб, хизмати давомида халок бўлган ходимларни эъзозлаш маънавий хаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.

Шу мақсадда, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан  божхона хизмати фахрийларига  иззат-икром  кўрсатилиб, юртимиз осойишталиги ва иқтисодий  хавфсизлиги  йўлида  жон фидо қилган  божхоначилар  хотираси ёдга олинмоқда ҳамда хизмат давомида халок бўлган бир қатор ходимлар хонадонларига ташрифлар уюштирилмоқда.

Ташриф давомида марҳум ходимларнинг хизмати давомида мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш борасида кўрсатган матонатлари ва жонбозликлар эсга олиниб, оила-аъзоларига бошқарманинг эсдалик совғалари берилди.

Айтиш лозимки, бугунги кунда  барча мардонавор  халок бўлган  божхоначиларнинг оиласи  мунтазам эътиборда – ота-онаси,  аёли  ва фарзандлари  холидан  доимо хабар олиб турилмоқда.

Бу каби учрашувлар айниқса, ёш  божхоначиларда  касбига  нисбатан меҳр-садоқат ва масъулиятни кучайтиришда  ўрнак ва  ибрат вазифасини  ўташи шубхасиздир.

 

5.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг