Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан тушиб қолган 534 млн. сўмлик товарлар фош бўлди
808
Божхона органлари томонидан божхона тўловларидан қочиш мақсадида йирик миқдордаги товар-моддий бойликларни юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда олиб киришга уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатлардан тушиб қолган 534 млн. сўмлик товарлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан юк контейнерида келтирилган халқ истеъмоли товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона юк декларациясида ва юк ҳужжатларида кўрсатилмаган 534,7 млн. сўмлик 4 турдаги товарлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 84,8 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг