Тадбирда сўз олганлар, юртимизда ёшлар спортига қаратилаётган эътибор, жумладан, Ўзбекистонда бокс спорт турининг ривожланиши ва қўлга киритилаётган муҳим ғалабалар ҳақида тўхталиб, ёш спортчиларга омад тилашди.
С.Полатов мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилаётгани гувохи булди.
2021 йилниг февраль ойида Навоий шаҳрида 2003-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида бокс бўйича шаҳар ва туманлараро вилоят чемпионати бўлиб ўтди ва бунда 80дан ортиқ ўспирин йигит-қизлар иштирок этган бўлса, жорий йилнинг апрель ойида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Навоий вилоятларида 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўртасида минтақалараро бокс мусобақаси ташкил этилди ва бунда 120 дан ортиқ мактаб ёшидаги ўсмирлар қатнашди. Ушбу мусобақада Навоийлик ёшлар 4 та 3-ўрин, 2 та 2-ўрин ҳамда 2 та 1-ўринга эришиб, бошқа вилоятлар ичида муносиб натижага эга бўлдилар.
Шунингдек, “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган йиғилишида ва Олимпиаданинг биринчи чемпиони Муҳаммад Қодир Абдуллаев сўзга чиқиб, ўсиб келаётган ёш авлодни кўриб ҳурсан бўлганини, уларга омад, шижоат ва келаётган мусобақаларига муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Дониёржон Юсупов ҳам Навоийлик ёшларнинг келгусидаги мусобаларида божхона органларининг ёрдамга тайёр эканини билдирди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон бокс федерацияси Навоий вилоят бўлимининг раҳбари Сардор Ғаффоровнинг расмий тайинлови амалга оширилди.
Конференция якунида меҳмонларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси топширилди.
6.05.2021