Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт”
957
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Давлат божхона қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Божхона институти ҳамкорлигида меҳнат фахрийлари, ёзувчилар ҳамда офицер ва курсантлар иштирокида “Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бошланди.
“Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт”

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғиботига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барчасида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. Дунё тамаддуни тарихида энг аянчли яра сифатида эътироф этиладиган, инсоният бошига кўплаб кулфатларни келтирган уруш бу жаҳон уруши, янада аниқроқ тил билан айтганда Иккинчи жаҳон урушидир.

Иккинчи жаҳон уруш даврида Ўзбекистон аҳолиси 6 миллион 551 минг кишини ташкил этган, шулардан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилган Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган ва 538 мингдан зиёд юртдошимиз урушда ҳалок бўлган. Шу билан бир қаторда Иккинчи жаҳон уруши даврида халқлар бошига келган кулфатдан Ўзбек халқи бағри кенглик, бирдамлик, инсонпарварлик билан фронт ортида ҳам мислсиз меҳнат қилган ва бардошини намоён этган халқдир.

Иккинчи жаҳон уруши даврида матонат кўрсатган халқ вакили сифатида ўша дамларда қаҳрамонлик кўрсатган аждодларини хотирлаш, номларини абадийлаштириш, улар руҳига ҳурмат кўрсатиш шу халқ вакили сифатида ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5081-сон Қарорига мувофиқ божхона органлари томонидан ҳам қатор тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Музей ва ундаги экспонатлар билан танишар экансиз, дарҳақиқат, ҳар бир миллат ва элатнинг ўз тарихи борлигига ишонч ҳосил қиласиз. Тарих замирида эса, миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром туйғуси мужассам.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли ёзувчи Қўчқор Норқобил иштирок этиб, сўзга чиқди.

Тадбир ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқларга уланди.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг