Иккинчи жаҳон урушида чинакам жасорат ва фидойилик кўрсатган матонатли инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг юз-қўзларидаги бугунги дориламон кунлар учун қилинаётган шукроналардан ҳар бир ёш авлоднинг руҳланиши шубҳасиз.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилоти сардор ва етакчилари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Нукус шаҳрининг “Амударё” маҳалласида истиқомат қилувчи Қадирбой ота Норманов хонадонида бўлишди.
96 ёшни қаршилаётган отахон кўзида мунг билан қонли уруш йилларини, минглаб бегуноҳ инсонларнинг шаҳид бўлганлигини эслади. Бугунги мусаффо осмонимиз, тинч ҳаётимизга шукроналар келтирди.
Юртимиз хавфсизлиги йўлида сарҳадларда сергак турган Ватанимиз фарзандлари учун дуога қўл очиб, яхши ниятлар билдирди.
“9-май –Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ўтказилаётган бундай хайрли тадбирлар изчиллик билан бутун республикамиз миқёсида давом эттирилмоқда.
6.05.2021