Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Бекободда 225 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларини яширинча олиб кирилишига чек қўйишди
797
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Божхоначилар Бекободда 225 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларини яширинча олиб кирилишига чек қўйишди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматлари билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижадан, Бекобод туманининг чегарадош ҳудудида 2 нафар шахслар ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 2 турдаги 9 минг қути тамаки маҳсулотларини олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Мазкур сигаретларнинг умумий қиймати 225 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг