Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистонда божхоначилар марҳум ҳамкасбларини ёд олишди
889
Ўтганларни ёд этиш, уларнинг эзгу амалларини хотирлаш, оила аъзоларидан хабар олиш инсоний фазилатлардан бири саналади.
Қорақалпоғистонда божхоначилар марҳум ҳамкасбларини ёд олишди

“9-май –Хотира ва қадрлаш куни” арафасида божхона органларида хизмат қилиб, мамлакатимиз сарҳадларида сергак турган, контрафакт маҳсулотлари, гиёҳванд восита ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши аёвсиз курашган, давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини тўлақонли ундириш  йўлида керак бўлса жонини ҳам аямаган  марҳум божхоначилар эсга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган марҳум  Амангельди Қдиров, Тимур Ордабаев ва Икрам Матекеевлар оила аъзоларидан хабар олишди. Марҳум божхоначилар руҳларига қуръон тиловат қилиниб, уларнинг эзгу амаллари ёдга олинди.

Божхона органларида самарали хизмат қилиб, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажарган, лекин, афсуски, бугун орамизда бўлмаган Ерполат Юсупов, Байрам Калмуратов, Ербол Агатаев, Баймуратов Адилбеклар бошқарма шахсий таркиби томонидан хотирланиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Бу каби эзгу амаллардан кўзланган асосий мақсад ҳам - Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборатдир.

Бу эса ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.

Зеро хотира - муқаддас, қадр азиздир.

6.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг