Кунлар исиши билан боғларимизда пишиб етилган шириндан-шакар мевалар ички ва ташқи бозорларнинг расталаридан муносиб жой эгаллади.
31.05.2021
2021 йилнинг 25 майидан эътиборан дунё бўйлаб, Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясинининг (Женева, 1975 йил) янги 11-иловаси, содда қилиб айтганда «еТIR халқаро тизими» - ТИР - карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи тартиб-таомилларга хуқуқий асос расман кучга кирди.
31.05.2021
Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишида жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.
31.05.2021
Мамлакатимизда оилаларга, айниқса, ёш оилаларга катта имкониятлар, шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. “Соғлом авлод – юрт келажаги шиори” остидаги тадбирлар, оила куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар ҳам айнан жамиятимизда соғлом оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва оила масаласини давлат сиёсати даражасида тадбиқ қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
31.05.2021
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Давлат божхона қўмитасида болажонлар учун очиқ эшиклар куни ташкил қилинди.
29.05.2021
Бир томчи қон – бу инсонларга ҳаёт бағишлайди. Ҳеч ким фавқулодда ҳодисалар ва оғир хасталиклардан ҳимояланмаган.
28.05.2021
Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Мамлакaтимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.
28.05.2021
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Савай” темир йўл чегара божхона постида божхона назорати ва божхона кўригида замонавий божхона техник воситаларини қўллаган ҳолда ўзида радиация моддаларини сақловчи жисмларни тезкорлик билан аниқлаш ҳамда хавфсиз бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
28.05.2021
Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд иши юритувининг сифатини, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
28.05.2021
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз иккинчи сессиясининг кун тартиби бўйича Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимовнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
28.05.2021
Куни кеча халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Ф.Эрманов бошқариб борди.
28.05.2021
Юртимизда қайси соҳа бўлмасин аввалaмбор инсон соғлиги муҳим ўринга эга. Божхона соҳасида ҳам кунлик фаолиятларида соғлом муҳитни шакллантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
28.05.2021
Ўзгаларга доимо яхшилик қўлини узатиш бу инсоний фазилатдир. Айниқса, қилинган хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак.
28.05.2021
Республикамиз ҳудудига товар-моддий бойликларининг ноқонуний равишда олиб кирилишига қарши божхона хизмати ходимлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.
27.05.2021
Контрафакция, яъни бошқанинг қонуний брендидан фойдаланган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш тобора кучайиб бораётгани инсоният учун жиддий хавф туғдирмоқда. У – жаҳон ҳамжамияти томонидан энг сердаромад ҳисобланган ўнта трансмиллий жиноятлардан биридир.
27.05.2021
Барчамизга маълумки қонунбузилиши ҳолатларини аниқлашдан кўра уларни олдини олиш, ушбу ҳолатларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда кўпроқ самара беради. Шу сабабли, божхона органларида ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган.
27.05.2021
Агарда сизнинг нафингиз кимгадир тегса сизнинг кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Айниқса, кимнингдир саломатлигига ва ҳаётини сақлаб қолиш йўлида бериладиган кўмак жуда катта савобли ишдир. Муҳтож беморлар учун қон топшириш ҳам шундай хайри ишлардан биридир.
27.05.2021
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий бўғини ҳисобланган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлиги, соғлом ҳуқуқий онгини янада ривожлантириш йўлида давлатимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим янгиликлар, хусусан божхона соҳасида юз бераётган ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида улар билан очиқ мулоқот шаклидаги давра суҳбатларининг ўрни беқиёсдир.
27.05.2021
Ҳуқуқий-демократик давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу давлат органлари ва ташкилотларнинг парламент, қолаверса халқ олдида ҳисобдор бўлишидир. Айнан шу боисдан ҳам Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда давлат органлари раҳбарларининг Парламент шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳисоботи тингланиши тартиби жорий этилди.
27.05.2021
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган мактаб битирувчиларининг сўнгги қўнғироқ байрам шукуҳи Ўзбекистон ёшларининг бир умрлик ёдида қоладиган бўлди.
27.05.2021