Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиёт кушандаси
1623
Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишида жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимларига коррупция ва бошқа қонунбузарликларга йўл қўймаслик, уни олдини олиш юзасидан доимий тарзда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Ходимларга  тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳушмуомалада бўлиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, бу борада сансалорликларга йўл қўймаслик, божхона расмийлаштируви жараёнларида ортиқча ҳужжатларни талаб қилмаслик, шунингдек божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга ошириш юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда жиноятчиликнинг, хусусан коррупциянинг турли кўринишдаги ҳолатларини йўқ қилишга қаратилган чоралар жамиятимизни бу каби жирканч иллатлардан холи бўлишини таъминлайди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилади.

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг