Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда сайёр қабуллар давом этмоқда
1042
Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд иши юритувининг сифатини, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
 Навоийда сайёр қабуллар давом этмоқда

Навбатдаги сайёр қабул Навоий вилояти Қизилтепа туманида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамда божхона соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Халқ қабулхоналари, Олий суд, Божхона органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бошланди.

Айни пайтда Хатирчи тумани, Конимех туманлари аҳолиси Қизилтепа туманида қабул қилиниб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда божхона соҳасига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, халқнинг муаммо ва истакларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, барча давлат идоралари томонидан якдилликда мавжуд муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига хизмат қилиши шубҳасиз.

 

 

                           

28.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг