Қон топширган донор организмидаги қон янгиланади, яъни организмда янги қон ишлаб чиқариш жараёни кучайиб, яшовчанлик ва яшариш ҳолати юзага келади.
Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан бошқарма биносида хайрия қон топшириш акцияси ташкил этилди.
Мазкур акция беғараз донорлик тизимини ривожлантириш ва беморларга кўмак бериш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ва вилоят қон қуйиш маркази шифокорлари билан амалга оширилди. Акцияда иҳтиёрий равишда бир гуруҳ божхона ходимлари қон топширдилар.
Дарҳақиқат, қон топширишни энг оддий ва буюк қаҳрамонлик деб атасак муболаға бўлмайди. Шундай экан савоб ишни амалга оширмоқлик барчамизнинг эзгу вазифамиздир.
27.05.2021