Халқимизда оила ва қариндошлик муносабатлари маънавий қадрятларнинг муҳим манбаи саналади. Катталарни ҳурмат қилиш, ўзаро ёрдамлашиш, келажак авлод ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳамиша мезоний қоидалар бўлиб келган.
20.05.2021
Ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-мулоҳаза қилишларига ундаш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган эди.
20.05.2021
Мамлакатимизда жадал равишда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига путур етказиши мумкин бўлган омиллардан бири бу – шубҳасиз, коррупциядир. Мазкур иллатга қарши курашишда эса ўзбек халқи томонидан юксак қадрланадиган оиланинг ўрни беқиёс.
20.05.2021
Республикамиз божхоначилари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
20.05.2021
Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш борасида барча зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Шунга қарамай, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятларини тўлақонли амалга оширишларида муаммолар ҳам йўқ эмас.
20.05.2021
Маълумки, коррупция кенг қамровли тушунча ҳисобланади ва бу жиноят жамиятнинг баъзи бир бўғинларига мустаҳкам ўрнашиб олиб, кундалик фаолиятига ҳам айланади.
20.05.2021
Бугунги кунда исталган соҳа фаолиятини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Дарҳақиқат, XXI асрга келиб, рақамли технологиялар ва дастурларга бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам ортди. Ўз навбатида, замонавий ахборот тизимларини амалиётга жорий этишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
20.05.2021
Коррупция бошқа биргина давлат эмас, балки бутун жаҳон тараққиётига таҳдид солувчи иллатдир. Айниқса, ХХI асрга келиб унинг миқёси ва хавфи янада кенгайди.
20.05.2021
Тадбиркорларга божхона соҳасида янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларини ўрганиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
20.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Сирдарё туманида жойлашган “Sirdaryo Glass” МЧЖда “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарлардан ундириладиган божхона тўловлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
20.05.2021
Бугунги кунда мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни тизимли ташкил этиш борасида божхона органлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
20.05.2021
Наманган вилояти божхона бошқармасида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
20.05.2021
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси мутасаддилари тадбиркорлик субъектларига доимий равишда кўмак кўрсатиб келмоқда.
20.05.2021
2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.
20.05.2021
Ҳар бир божхоначи нафақат Ватан олдидаги бурчига, балки ўз оиласи олдидаги вазифаларига ҳам эга.
20.05.2021
Самарқандда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, бокс фахрийси Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳамда вилоят бокс федерацияси мутасаддилари, боксчи ва мураббийлар иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
20.05.2021
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни “мижозбай” ишлаб чиқиш бўйича амалий ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
20.05.2021
Давлат божхона қўмитаси томонидан журналистлар, блогерлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини божхона органларида кинология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.
19.05.2021
Музейлар – тарих кўзгуси. Халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи неки бўлса, шу ерда жамланади. Халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс.
18.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига доир йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
18.05.2021