Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркор таянчи
1350
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни “мижозбай” ишлаб чиқиш бўйича амалий ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Божхоначи – тадбиркор таянчи

Бу йўлда эса тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, уларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш ҳар бир давлат идораси олдидаги муҳим вазифа саналади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ташқи товар айланмасида, хусусан, товарларнинг божхона расмийлаштирувида сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат ва амалий ёрдам бериш, уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “корхонабай” ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида “Тўрткул” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “корхонабай” ўрганиш мақсадида божхона ходимлари томонидан “ALAVADDIN GUNJI”, “BERUNIY CLUSTER”, “BERUNIY KAT LOGISTIK”, “BERUNIY TEXTILE INVEST”, “MURAD QOZI”, “SIFATLI G’ISHT”, “URGANCH SERVIS GAZ”, “RAXIM-ERMAK” FX, “IKROM AZIZBEK AKBAR” ва “BOYAK” масъулияти чекланган жамият вакилларининг ҳар бири билан алоҳида корхоналар кесимида мавжуд муаммолари ўрганилиб, жойида ечими қабул қилинди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш, жойига чиққан ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал қилиш мақсадида, “Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ҳам Мўйноқ туманида жойлашган “Muynoq kelajak bunyodkorlari” ҳамда “Only Tea Packaging” масъулияти чекланган жамиятларда бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, хориждан майда ва йирик шохли моллар импортини амалга ошириб, уларни боқиб кўпайтириш фаолияти билан шуғулланувчи “Muynoq kelajak bunyodkorlari” МЧЖ давлатимиз томонидан тақдим этилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиб, ўз фаолиятини самарали йўлга қўйган.

Хусусан, жорий йил бошидан мазкур корхонанинг жами тўрт партиядаги товарларига 1 млрд.123 млн. сўмдан ортиқ миқдорида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилди.

Учрашув давомида божхона ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятларини янада кенгайтириш, келгусида ўз маҳсулотларини экспортга йўналтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар жойида ўрганилиб, бартараф этилди.

 

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг