Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда спортнинг бокс тури истиқболлари муҳокама қилинди
2363
Самарқандда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, бокс фахрийси Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳамда вилоят бокс федерацияси мутасаддилари, боксчи ва мураббийлар иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Самарқандда спортнинг бокс тури истиқболлари муҳокама қилинди

Унда Самарқанд вилоят бокс федерацияси ижрочи директори Б.Ҳасанов сўзга чиқиб, бугунги кунда вилоятда бокс спорт тури бўйича 66 нафар мураббий (шундан, 26 нафари олий, 40 нафари ўрта-махсус маълумотли) фаолият олиб бораётганлиги, бокс билан мунтазам шуғулланиб келаётган 2300 нафар спортчилар орасидан катталар терма жамоасида 3 нафар (1 та ўғил,    2 та қиз), ёшлар терма жамоасида 8 нафар (2 та ўғил, 6 та қиз), ўсмирлар терма жамоасида 4 нафар ўғил болалар шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Учрашувда Самарқанд бокс мактаби тарбияланувчиси Фанат Қаҳрамоновнинг рейтинг асосида Токио Олимпиадасига йўлланма олгани эътироф этилди ва бу вилоят бокси учун катта ютуқ эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида шунингдек вилоят боксидаги муаммолар, ишни ташкил этишда юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш масалалари кўтарилди. Мураббий ва спортчилар бевосита ўз таклифларини бокс федерацияси раҳбариятига билдириш имконига эга бўлдилар.

Ўз навбатида Сакен Полатов юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш учун федерация эшиги доим очиқ эканлиги, бу борада ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, вилоят бокс федерацияси раиси Я.Мирзарахимов вилоят боксини янада ривожлантириш учун мураббий ва ҳакамлар малакасини ошириш, шу орқали тажрибали кадрлар тайёрлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг