Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Таҳлил ва сарҳисоб
1266
2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.
Таҳлил ва сарҳисоб

Таъкидлаш жоизки, вилоятда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, хорижга тайёр маҳсулотлар экспортини амалга ошириш жараёнида божхона органлари тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак бериб келишмоқда.

Масалан, жорий йилнинг январь-апрель ойларида вилоят божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 879,99 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 325,06 млрд. сўм ёки ҳисобланган божхона тўловларининг 36,9 фоизи миқдорида имтиёзлар қўлланилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга 2021 йилнинг январь-февраль ойлари давомида жами 33 та ҳолатда 83,8 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айлануви жорий йилнинг январь-апрель ойида 484,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Қувонарлиси шундаги коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари тобора ошиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида 93,14 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 34,43 млн. АҚШ долларига ёки – 37,0 %га кўпайиб, 127,57 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Экспорт қилинган товарлар асосан:

- мева-сабзавот маҳсулотлари –35,74 млн. АҚШ долл ёки 28,02%;
- тўқимачилик маҳсулотлари –32,26 млн. АҚШ долл ёки 25,29%;
- калава ип – 12,15 млн. АҚШ долл ёки 9,53%;
- транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 11,19 млн. АҚШ долл ёки 8,78%;
- озиқ-овқат маҳсулотлари – 11,03 млн. АҚШ долл ёки 8,65%;
- ҳайвонлар учун озуқалар (майдаланмаган дон. ташқари) – 6,58 млн. АҚШ долл ёки 5,16%;
- оёқ кийимлар ва унинг қисмлар – 3,8 млн. АҚШ долл ёки 2,98%;
- бошқа товарлар – 14,8 млн. АҚШ долл ёки 11,6%.

2021 йил январь-апрель ойларида жами 16 094 та электрон шаклда БЮД расмийлаштирилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 153 тага ёки 24,7%га кўп БЮД расмийлаштирилган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида вилоятда рўйхатдан ўтган 117 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан томонидан 16,8 млн. АҚШ долларлик 223 та асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 26,5 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган.

Ушбу давр мобайнида хавфни бошқариш тизими орқали жами 16 146 та божхона юк декларациялари тегишли “яшил”, “сариқ”, “қизил” йўлакларга тақсимланиб, қисқа вақт мобайнида расмийлаштирилишига эришилган.

Ўтган давр мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 231 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 9 млрд. 170 млн. сўмлик товарлар ушлаб қолинган, уларга 21 млрд. 468 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланган. Ушбу даврда 9 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Вилоят бошқармалари томонидан контрабандага қарши курашиш борасида 42 та ҳолатда 1023, 11 гр. героин, 4803,16 гр. опий, 8057,95 гр. гашиш, 570,49 гр. марихуана, 7 дона кучли таъсир қилувчи таблеткалар аниқланган.
 

20.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг