Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи-тадбиркор таянчи
1183
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш масалаларига доир йиғилишда юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначи-тадбиркор таянчи

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган "UzEraeAlternator" МЧЖнинг заводи  жойлашган худудга божхона ходимлари бориб иш жараёнлари билан танишишди.

"UzEraeAlternator" МЧЖ Хитой билан ҳамкорликда 14,5 миллион долларлик инвестиция асосида барпо этилган. Заводда асосан, автомобиллар учун компрессорлар ва генераторлар ишлаб чиқаради. Товарлар ички бозорда жуда харидоргир.

Ҳозирги кунда бу ерда 100 нафарга яқин ишчи ишлайди. Корхона ишчилари учун ҳамма шарт-шароитлар яратилган, шунингдек келгусида яна 60 та ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган.

Учрашув давомида божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

 

18.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг