Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
eTIR – ташувларни электрон расмийлаштириш даври бошланди!
3686
2021 йилнинг 25 майидан эътиборан дунё бўйлаб, Халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясинининг (Женева, 1975 йил) янги 11-иловаси, содда қилиб айтганда «еТIR халқаро тизими» - ТИР - карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи тартиб-таомилларга хуқуқий асос расман кучга кирди.
eTIR – ташувларни электрон расмийлаштириш даври бошланди!

Мазкур сана муносабати билан жорий йилнинг 25 май куни Женева шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодий комиссияси ва Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи томонидан халқаро анжуман ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ваколатхонаси вакилларидан иборат делегация иштирок этди.

Анжуманда Озарбайжон, Эрон, Грузия, Молдова, Покистон, Тожикистон ва Туркия делегациялари ҳам ҳам қатнашдилар.

Амалиётда асосан TIR Конвенцияси деб аталадиган муҳим халқаро ҳужжатнинг 11-иловаси барча аҳдлашувчи томонларган электрон TIR китобчасидан фойдаланган ҳолда, маълумотлар алмашинуви орқали трансчегравий ташувларни амалга оширишга имкон яратади.

Содда қилиб айтганда, мазкур тизим миллий божхона тизимлари ўртасида товар ва транспорт воситалари, контейнерларнинг халқаро транзити учун хавфсиз маълумотлар алмашинувини таъминлашга хизмат қилади.

Европа иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, келажакда еТIR халқаро тизими имкониятларидан 34 мингдан ортиқ транспорт ва логистика компаниялари фойдаланиши, мазкур тизим трансчегаравий ташув вақтини 92 фоизгача, ҳаражатларни эса 50 фоизгача камайтириш имконини беради.

Анжуманда ТИР-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштириш борасида Ўзбекистон тажрибаси ҳам алоҳида эътироф этилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПФ-6005-сонли Фармони билан тасдиқланган 2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган концепцияда Ўзбекистон Республикасида ТИР-карнет китобчалари асосида ташувларни электрон расмийлаштиришни назарда тутувчи еТIR лойиҳасини жорий этиш белгиланган.

Мазкур Фармон ижросидан келиб чиқиб, еТIR лойиҳаси синов тарзида илк бор 2020 йилнинг нобярь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўлга қўйилган бўлса, жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасиаги ташувларларда ҳам ушбу лойиҳа қўлланила бошланди.

Келгусида Ўзбекистон билан Покистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон ўртасидаги ташувларда ҳам ушбу лойиҳа амалиётга жорий этилиши режалаштирилган.

Рустам Кабулов, Давлат божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бошқарма бошлиғи: - Бугунги кунда мазкур Конвенцияга аъзо 77 та давлатлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ТИР Карнет китобчаларидан энг кўп фойдаланадиган давлатлардан бири ҳисобланади ва бу борада 2020 йил ҳисоботига кўра олтинчи ўринни эгаллайди. Республикамиз ҳудудида халқаро ташувларни амалга ошираётган ҳар учинчи (32,4%) автомобиль транспорти ТИР Карнет китобчасидан фойдаланмоқда (аксарият қисми экспортда). Ҳозирда ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизиминиеТИР халқаро тизимига интеграциялаш устида иш олиб борилмоқда.

Ўз набатида ТИР-карнет китобчалари билан фодаланган ҳолда халқаро ташув тартиб-таомилларини рақамлаштириш – шаффофликка, сарфланган вақт қискатиришига ва маблағларни тежашга олиб келади.

Константинос Алексополус, БМТ Европа иқтисодий комисиясининг бошқарма бошлиғи: - eTIR лойиҳаси устида кўп йиллардан бери ишлаб келганимиз сабабли бугунги сана биз учун алоҳида аҳамият касб этади. 2021 йилнинг 25 майидан эътиборан халқаро ташувларда янги давр бошланмоқда десам ҳам янглишмайман. ТИР конвенциясининг 11-иловасининг кучга кириши е-тир тизимининг тўлиқ ишга тушиши жараённи рақамлаштириш жараёнига жуда кучли туртки бўлади. Биз Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати билан божхона соҳасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз. Ҳамкорлик жараёнларида Ўзбекистоннинг фаоллиги, ташаббускорлигини алоҳида эътироф этган бўлардим. Яна бир жиҳат – еТИР халқаро тизимининг Ўзбекистондан жаддалик билан қўлланилаётгани бизга  Марказий Осиё минтақасидаги бошқа давлатлар билан мазкур йўналишдаги ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига ва осонлашувига ҳам хизмат қилади.

еТIR халқаро тизими лойиҳаси эса қонунийликни таъминлаш, давлат бюжетига божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш, божхона қонунбузилишларига чек қўйиш каби вазифалардан чекинмаган ҳолда божхона расмиийлаштирувини енгиллаштириш орқали ташқи савдони жадаллаштириш имконини бермоқда.

Айни шу жиҳати билан еТIR лойиҳаси божхоначиларнинг ҳам, ташувчиларнинг ҳам ва албатта, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг манфаатларига бирдек хизмат қилади.

Масалан сўнгги 10 йилда Ўзбекистонда ТИР-карнет китобчаларидан фойдаланувчи ташувчилар сони 12 баробарга кўпайган. Биргина 2020 йилда 150 дан зиёд янги компаниялар ТИР-кпрнет китобчалари асосида халқаро ташувларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, бугунги кунда жаъми 880 тага яқин компанияларни ташкил қилмоқда. Тақдим этилган ТИР-карнет китобчалари сони ҳам ўтган йилнинг ўзида 44 фоизга ошиб, 89 мингтани ташкил қилган.

Умберто дэ Претте, Халқаро автомобил транспорт иттифоқи Бош котиби: - Ниҳоят ТИР тизимини тўлиқ рақамлаштиришга хизмат қиладиган ҳалқаро ҳуқуқий асос кучга кирди. Ҳозирга қадар лектрон ТИР-карнет ташувлари синов тарзида амалга оширилган бўлса, энди бу жараён тўлақонли тарзда амалга оширилади. Айниқса, Ўзбекистон ушбу масалада жуда катта ташаббус кўрсатди, ўз худудида eTIR лойиҳаси бўйича синов ташувларини муваффақитяли амалга ошира олди. Албатта, бунинг учун катта тайёргарлик, соҳани рақамлаштириш, зарурий инфраструктура талаб этилади. Ўзбекистонда эса буларнинг барчаси узвий ва жадал йўлга қўйилганига гувоҳ бўлдик. Шахсан мен учун  ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Марказий Осиёда лидерлик қобилиятларини намойиш қилди.  Албатта, буларнинг барчаси Ўзбекистон учун жуда катта ва муҳим қадамдир. Биз Ўзбекистон ҳукумати ҳамда Божхона хизмати раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликдан мамнунмиз.

Хўш, мазкур тизимнинг яна қандай фойдали жиҳатлари мавжуд?

Биринчидан, электрон ТИР хавфсизликни таъминлаш ва хатарларни бошқариш учун қўшимча имкониятларини тақдим этади ва шу билан бирга фирибгарлик холатларини кескин камайтиради.

Иккинчидан, халқаро ҳамкорликнинг бу шакли барча манфаатдор томонларга маъмуриятчиликни сезиларли даражада камайтириш ва товарларни етказишнинг глобал бошқаруви тизими афзалликларидан максимал даражада фойдаланиш имкониятини беради.

Учинчидан, юклар тўғрисида олдиндан маълумот бериш ва реал вақт режимида маълумот алмашиш божхона процедураларини ва давлат чегараларини кесиб ўтишни тезлаштиришга ёрдам беради.

Татьяна Рэй-Беллет, Халқаро автомобил транспорт иттифоқининг ТИР ва транзит департамент директори: - Ўзбекистон делегациясининг Женевадаги тадбирда кўриб турганимдан жуда ҳам мамнунман. Бу тадбир тарихий аҳамият касб этади. Айниқса, Ўзбекистон минтақада биринчилардан бўлиб,  еТИР халқаро тизимини амалиётга жорий қилаётгани қўшни давлатларда ҳам бу жараёнларнинг тезлашишига олиб келади деб ўйлайман. Жумладан, жуда қисқа фурсатда Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистон билан электрон ТИР-карнет синов ташувларнини йўлга қўйганини биз жуда катта мамнуният билан қабул қилдик. Демак, бу борада Ўзбекистонда мавжуд салоҳият жуда ҳам юқори.

Бир сўз билан айтганда,  еТIR халқаро тизимининг жорий этилиши ташқи савдода ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, мамлакатнинг экспорт ва транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишончли ва хавфсиз йўл транспорти коридорларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори

 

 

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг