Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида болажонлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди
2203
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Давлат божхона қўмитасида болажонлар учун очиқ эшиклар куни ташкил қилинди.
Давлат божхона қўмитасида болажонлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди

Давлат божхона қўмитасининг Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик бўлими томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда Тошкент гарнизони ҳудудида хизмат қилаётган божхона органлари ходимларининг фарзандлари иштирок этишди.

Дастлаб 8 ёшгача ҳамда 9-12 ёшдаги болалар ўртасида шахмат мусобақаларига старт берилди. Ақл гимнастикаси бўйича беллашувлар давомида болажонларнинг жиддий нигоҳлари ва шахмат тахтасидаги ишончли юришларини кўриб, уларда ҳозирданоқ эртанги ҳаётга нисбатан ишонч ва қатъият, ўз олдига аниқ мақсад қўя олиш каби хусусиятлар шаклланаётганига гувоҳ бўласиз.

Шу куни Давлат божхона қўмитасида божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар болажонларга яқиндан таништирилди. Фарзандлар ўзларининг ота-онаси хизмат олиб бораётган божхона органлари ҳақида янада кенг таассуротларга эга бўлишди.

Бунда айниқса, “Божхона тарихи” музейига экскурция, бу ердаги маълумотлар ва экспонатлар ҳақида бола тили билан янада содда ва қизиқарли тарзда етказиб берилгани ғоятда муҳим аҳамият касб этди.

Шахмат мусобақаси совриндорларини тақдирлаш маросимида эса ғолибларга медаллар, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Тадбир якунида улар учун байрамона дастурхон ёзилди.

Ҳа, эртамиз шу фарзандларнинг қўлида. Бугунги тадбир таассуротларидан сўнг болажонларда ҳам ўз ота-онаси каби мамлакатимиз хавфсизлиги йўлида хизмат қилиш истаги туғилган бўлса, ажаб эмас. Тадбирдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу!
-


-

-


-


-


-

29.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг