Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
1095
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Савай” темир йўл чегара божхона постида божхона назорати ва божхона кўригида замонавий божхона техник воситаларини қўллаган ҳолда ўзида радиация моддаларини сақловчи жисмларни тезкорлик билан аниқлаш ҳамда хавфсиз бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Андижонда махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Ўқув тактик машғулоти давомида божхона постига кириб келган “шартли” темир йўл транспорт воситасида санкцияланмаган (эгасиз)ионлаштирувчи нурланиш манбаси аниқланган тақдирда, божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Мазкур кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти якунида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, тезкор ва аниқ ҳаракат қилиш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Айтиш лозимки, бу каби ўтказилаётган махсус-тактик машғулотлар, албатта, энг аввало юрт тинчлиги, унинг манфаатлари ҳамда инсон саломатлигини асрашда муҳим аҳамият касб этади.

28.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг