Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Божхона органлари, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари иштирокида оммавий қабуллар бошланди.
Айни пайтда Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари аҳолиси Зарафшон шаҳрида қабул қилиниб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда божхона соҳасига оид мурожаатлари тингланиб, зарур бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.
Очиқ мулоқот шаклидаги бу каби давра суҳбатлари тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш ва бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётининг ривож ва сифат борасидаги ўсишини таъминлашга ҳисса қўшиши шубҳасиз.
27.05.2021