Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустаҳкам оила – юрт таянчи
1291
Мамлакатимизда оилаларга, айниқса, ёш оилаларга катта имкониятлар, шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. “Соғлом авлод – юрт келажаги шиори” остидаги тадбирлар, оила куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар ҳам айнан жамиятимизда соғлом оиланинг ўрнини янада мустаҳкамлаш ва оила масаласини давлат сиёсати даражасида тадбиқ қилиш мақсадида ўтказилмоқда.
Мустаҳкам оила – юрт таянчи

Барча ташкилотлар қатори Бухоро вилоят божхона бошқармасида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида, “Халқаро оила куни”ни муносиб нишонлаш чораларини кўриш дастури асосида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида куч-ғайратга тўла ёш оилалар жисмоний фаолликларини шартлар давомида кўрсатдилар. Бундан ташқари оилалар қизиқарли викторина усулида ўтган шартда ўз билим ва иқтидорларини намоён этдилар. Тадбирда иштирок этган оилалар “Китобхон оила”, “Қувноқ оила”, “Намунали оила”, “Эпчил оила” номинациялари бўйича диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Бу каби тадбирлар оила мустаҳкамлигини янада оширишга хизмат қилади ва жамиятда оиланинг ролини янада оширади.

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг