Бугунги кунда божхона органларида 54 та ахборот тизими ва 25 та интерактив хизмат жорий этилган бўлиб, божхона расмийлаштируви жараёни 100% автоматлаштирилди. Жорий йил давомида эса тизимда яна 16 та ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш режалаштирилган.
Хусусан, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида 7 органнинг 23 та рухсат берувчи ҳужжатларини инсон омилисиз бериш тартиби жорий қилинди.
Божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни экспортда
5 баробарга, импортда 2 баробарга қисқартиришга эришилди.
“Хавфни бошқариш автоматлаштирилган” тизими орқали экспортда 82 фоиз, импортда 61 фоиз юклар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди. Натижада кўриклар сони 1,3 мартага камайди ҳамда самарадорлик 1,1 баробарга ортди.
Шунингдек, божхона юк декларацияларини рўйхатга олиш илгари 2-3 соат вақт сарфланган бўлса ҳозир автоматлаштириш натижасида жараён 5 дақиқада бажарилмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 4 ойида 554,9 млрд. сўм божхона тўловлари (2020 йил 4 ойида - 294,3 млрд. сўм) ундирилиб, суммаси ўтган йилга нисбатан 260,6 млрд. сўмга ёки 88,6 фоизга ортди.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 325,6 млрд. сўм миқдорида имтиёзлар қўлланилди.
Шунингдек, ТИФ қатнашчиларининг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда 33 та ҳолатда жами 83,8 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилган.
Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айлануви 2021 йилнинг январь-апрель ойлари якуни бўйича жами 520,2 млн. АҚШ долларини (2020 йилнинг 4 ойида товарлар ташқи савдоси жами 414,7 млн. АҚШ долларини ташкил этган) ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоиз ёки 105,5 млн. АҚШ долларига кўпайди.
Экспорт қилинган товарлар 56,4 млн. АҚШ долларни ташкил этди (2020 йил 4 ойида – 39,4 млн АҚШ доллари).
Импорт қилинган товарлар 245,1 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Вилоятда рўйхатдан ўтган 117 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан томонидан 16,8 млн. АҚШ долларлик 223 та асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 26,5 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган.
Ўтган давр мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 231 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 9 млрд. 327 млн. сўмлик товарлар ушлаб қолинган. Шунингдек, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 21,5 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 11 та ҳолатда 14 кг. 458 грамм гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Шунингдек, 14 та ҳолатда 288,1 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган, контрафакт дори воситалари ва буюмлари, биологик фаол қўшимчаларни ички бозорга истеъмолга киритилиши олди олинди.
Сессияда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзарахимов вилоятда экспортни қўллаб-қувватлаш, импортни оптималлаштириш натижасида қўшимча иш ўрни яратиш, қўшимча қиймат ҳажмини ошириш, валюта заҳирасини яратиш мақсадида бир нечта таклифларни киритиб ўтди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кучайтириш бўйича:
- керамик плиталар импортини оптималлаштириш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар хилма-хиллигини кўпайтириш;
Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича:
- кунгабоқар ёғини ишлаб чиқариш учун биринчи навбатда унинг хом ашёси бўлган кунгабоқар донини етиштиришни кенг йўлга қўйиш ёки уни ўрнини босувчи бошқа маҳсулотларни етиштиришни йўлга қўйиш;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича:
- вилоят ҳудудида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенг йўлга қўйиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун зарур бўлган кимёвий воситалар ва ўғитларни ишлаб чиқарилишини қўшимча рағбатлантириш (солиқ имтиёзлари жорий қилиш);
2021 йил январь-апрель ойида айрим корхоналар томонидан маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, экспорт қилинаётган товарларга ўхшаш товарлар импорти 35 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Депутатлар берилган ҳисобот юзасидан саволларига жавоблар олишди. Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Я.Мирзараҳимовнинг ҳисоботи депутатлар томонидан бир овозда маъқулланди.
28.05.2021