Шу масалада, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Тошкент халқаро аэропортида хорижий давлатларга учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилган.
Бу сафар, комплекс мутахассислари томонидан йўловчиларга товар моддий бойликлари. Хусусан заргарлик буюмлари ва нақд хорижий валюталарни олиб ўтиш тартиби ҳамда меъёрлари, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган буюмлар ва материаллар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, йўловчилар хориждан қайтаётганларида турли хил найрангларга учмасликлари, ғараз мақсадларда ҳалол инсонларнинг ишонувчанликларидан фойдаланишга уринадиган шахслардан огоҳ бўлишлари ҳақида тушунчалар берилди.
27.05.2021