Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ана шундай эзгу ишга қўл уришди ва бошқармада қон топшириш хайрия акцияси ташкил этилди.
Вилоят қон қуйиш марказининг тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган акцияда ходимлар ихтиёрий тарзда бирин-кетин қон топширишди. Тиббиёт мутахассисларининг маълум қилишларича, топширилган мазкур қон препаратлари онкология ва гематология шифохоналарида даволанаётган бемор болалар ва бошқа аҳоли вакиллари учун беғараз ёрдам сифатида берилиши режалаштирилган. Шу билан бирга инсон танаси олинган қонни тезда ўрнини тўлдириш имкониятига эга. Қон топширган кишининг саломатлиги янада яхшиланади, яшовчанлик ва яшариш ҳолати юзага келади. Тана янги қон ишлаб чиқариш эвазига енгиллашади, моддалар алмашинуви яхшиланади.
Қисқача айтганда, ушбу хайрли амал ва ташаббус, кўрсатилган беғараз ёрдам бемор болалар ва уларнинг оила аъзоларига беҳад қувонч бағишлайди. Ҳаста ўғил қизларнинг тузалиб соғлом ҳаётга қайтишларига ёрдам беради. Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари эса бу йўлда жонбозлик кўрсатишди.
28.05.2021