Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фаолият сарҳисоб қилинди
2064
Ҳуқуқий-демократик давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу давлат органлари ва ташкилотларнинг парламент, қолаверса халқ олдида ҳисобдор бўлишидир. Айнан шу боисдан ҳам Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда давлат органлари раҳбарларининг Парламент шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳисоботи тингланиши тартиби жорий этилди.

Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам вилоят божхона бошқармаси раҳбари Қ.Умаровнинг божхона органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Вилоят ва туман сектори раҳбарлари, вилоят, туман шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, мутасадди ташкилот раҳбарлари депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур сессияда экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни  маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш, давлат бюджетига божхона тўловларини ундириш мақсадида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Унга кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида вилоятга импорт қилинган товарлар импорти 79,3 млн. долларни (2020 йилнинг шу даврида 45,3 млн. долларни) ташкил этган.

Товарлар экспорти эса 40,3 млн. долларни ташкил этиб, 34%га ёки 3,2 млн. долларга ошган (2020 й. 37,2 млн. долл.).

 Экспорт товарларининг 52 фоизини ёки 21,0 млн. АҚШ долларини мева-сабзавот маҳсулотлари, 48 фоизини ёки 19,3 млн. АҚШ долларини саноат товарлари ташкил этган.

Экспортга расмийлаштирилган асосий товарларга, ловия (14,6 млн. долл.), пахта ип калаваси (14,6 млн. долл.), матолар (2,0 млн. долл.), мош (1,3 млн. долл.), кийим-кечак (1,1 млн. долл.), карам (1,0 млн. долл.), ун (1,0 млн. долл.), кўкат (981,2 минг долл.), ёнғоқлар (830,3 минг долл.), узум (668,3 минг долл.), тариқ (521,8 минг долл.)га  тўғри келиб, ушбу товарлар жами экспортнинг 90 фоизини ёки 36,1 млн. долларини ташкил қилган.

Экспорт товарлари жами 15 та (2020 й.- 17 та) давлатларга олиб чиқилиб, Покистон (12,5 млн. АҚШ долл.), Хитой (9,8 млн. долл.), Афғонистон
(7,9 млн. долл.), Россия Федерацияси (4,2 млн. АҚШ долл.), Қозоғистон
(2,8 млн. долл.), Қирғизистон (941,7 минг долл.), Туркия (794,0 минг долл.), Тожикистон (589,8 минг долл.)   асосий ҳамкор давлатларни ташкил этди (ушбу давлатларнинг улуши жами экспортда 98,0 % ёки 39,5 млн. долларга тўғри келди).

Мазкур даврда божхона бошқармаси томонидан давлат бюджетига 120,6 млрд. сўм (2020 й. 65,0 млрд. сўм) божхона тўловлари ундирилган бўлса, 139,2 млрд. сўмдан ортиқ (2020 й. 123,9 млрд. сўм) божхона имтиёзлари қўлланилган.

Ўз навбатида, божхона органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар вилоятда импортни оптималлаштириш йўналишида самарали механизмни жорий қилиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Масалан, Бандихон, Шеробод, Сариосиё, Шўрчи, Ангор, Денов, Узун туманлари томонидан оптималлаштириш борасидаги ишлар тўғри ташкил этилганлиги натижасида  импорт 16,4 млн. долларга камайган бўлсада, қолган 8 та ҳудудларнинг импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ошган. Хусусан, Музработ туманида бу кўрсаткич 13,7 млн. долларни ташкил этган (Термиз (13,2 млн. долл.), Қизириқ (12,4 млн. долл.), Термиз шаҳри (8 млн. долл.), Қумқўрғон (1,7 млн. долл.), Олтинсой (844,9 минг долл.), Бойсун (338,9 минг долл.), Жарқўрғон (182,1 минг долл.).

Ўз навбатида мазкур ҳолат товарлар импортини оптималлаштириш борасидаги чора-тадбирлар ҳудудий корхоналар томонидан янада кучайтирилиши лозимлигини англатади.

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг