Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 603 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
1141
Республикамиз ҳудудига товар-моддий бойликларининг ноқонуний равишда олиб кирилишига қарши божхона хизмати ходимлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 603 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан темир йўл контейнерида келтирилган товарлар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 603 млн. сўмлик 1800 дона тунги ёритиш чироқлари ҳамда 108000 дона қандолатчиликда фойдаланиладиган фейрверклар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товарларга 416,93 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг