Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар донорлик акциясида фаол иштирок этишди
1342
Бир томчи қон – бу инсонларга ҳаёт бағишлайди. Ҳеч ким фавқулодда ҳодисалар ва оғир хасталиклардан ҳимояланмаган.
Божхоначилар донорлик акциясида фаол иштирок этишди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти таклифларига мувофиқ ҳар йили 14 июн “Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан дунёнинг барча давлатларида тадбирлар ўтказилиб келинади.

Шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам ташкил этилди.

Тадбирни Cамарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев очиб берди. Шундан сўнг вилоят қон қуйиш маркази бош врачи Рафе Алиев ва бир гуруҳ шифокорлар қатнашиб, божхоначиларга инсон танасидан қон олишнинг мақсади ва аҳамияти, олинган қонларнинг кимларга ишлатилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Тадбирда мавзуга оид видеолавҳа намойиш этилди ҳамда иштирокчиларга тарқатма материаллар тарқатилди.

Шундан сўнг, божхона ходимлари ўз ихтиёрлари билан донорлик акциясида фаол иштирок этиб, қон топширдилар.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб шаҳар ва туманлардаги корхона ва ташкилотларда давом этмоқда.

Мазкур акцияда фаол иштирок этган қон топширган донорларга ва тадбир ташкилотчиларига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят қон қуйиш маркази ҳамда қонга муҳтож бўлган беморларнинг яқинлари ўз миннатдорчиликларини билдиришларини маълум қилди.

28.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг