Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сон Қарорига мувофиқ, муқаддас қадамжоларга сафар қиладиган юртдошларимиз учун қатор қулайликлар яратилмоқда.
3.08.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизимини тубдан такомиллаштириш ва фаолиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ бугунги кунда аҳоли билан мулоқотнинг йўлга қўйилишига аҳамият қаратиб келинмоқда.
2.08.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари “Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни қилиб белгиланган.
2.08.2018
Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кенг имкониятлар ва имтиёзлар берилмоқда. Ана шундай енгилликлар божхона соҳасида ҳам амалга оширилмоқда. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан соҳадаги ўзгаришлар билан тадбиркорларни таништириш мақсадида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Шундай учрашувлардан бири Нуробод туманида бўлиб ўтди.
2.08.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
2.08.2018
Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг Уйчи тумани чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида чўғланма лампаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
2.08.2018
Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг оила аъзолари ўртасида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда бошқарма ходимларининг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
2.08.2018
Фарғона вилояти божхоначилари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган ўсимлик зараркунандаларига қарши кимёвий воситаларни ташиш ва сақлаш талабларига риоя қилмаган ҳолда айланма йўллар орқали юртимизга кўп миқдорда олиб киришга уриниш ҳолатига чек қуйишди.
2.08.2018
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан уяли алоқа воситалари ва аксессуарларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.Шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
2.08.2018
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олишмоқда.
2.08.2018
Буюртма: Фарғона вилояти божхона бошқармаси эхтиёжи учун жами 14 дона махаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган замонавий кондиционерлар харид қилиш.
1.08.2018
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 13-17 август кунлари футбол бўйича мусобоқа ташкил қилинади.
1.08.2018
Хоразм вилояти божхона бошқармаси эҳтиёжи учун замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилиш техникаларни харид қилиш мақсадида эркин танлов эълон қилади.
1.08.2018
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бошқарманинг тегишли бўлим ва гуруҳ бошлиқлари Пахтачи туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди. Тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга яқиндан кўмаклашиш, божхона соҳасига доир қонунчиликдаги янгиликлар, уларнинг фаолиятига оид жорий қилинган янги нормаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборатдир.
31.07.2018
Ер юзида камдан кам учрайдиган табиий иқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли мамлакатимиз мева сабзавотларга серҳосил бўлади. Шу боис ҳам саҳоватли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга. Айниқса, уларни қайта ишлаш орқали экспорт йўналтирилган маҳсулотлар, миллий брендимиз остида жахон бозорида шуҳратини янада оширади десак, бу ҳам ҳақиқат.
31.07.2018
Бугунги кунда Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бирига айланмоқда. Ушбу мудҳиш ва жирканч жиноятни олдини олиш, унга қарши курашиш, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-911-сонли Қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланган.
31.07.2018
Мамлакатимизда йилдан-йилга муборак ҳаж зиёратига борувчилар сони ортиб бормоқда. Бу эса албатта мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар самараси десак муболаға бўлмайди. Жумладан, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳаж ва Умра Жамоатчилик ҳайъати томонидан тасдиқланган жадвал асосида 12 кун мобайнида Наманган халқаро аэропорти орқали Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан жами 2832 нафар муборак ҳаж сафарига борувчилар кузатиб қўйиш кўзда тутилган.
31.07.2018
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари Бирлашган араб амирликларининг Шаржа шаҳридан учиб келган йўловчиларни божхона назоратидан ўтказиш чоғида товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди.
31.07.2018
Сурхондарё вилояти бошхона бошқармасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Сурхондарё вилояти бошхона бошқармасининг ташаббуси билан ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ бошқармаси, Адлия бошқармаси бўлими ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
31.07.2018
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг оила аъзолари ўртасида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
31.07.2018