Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразм вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
4009
Хоразм вилояти божхона бошқармаси эҳтиёжи учун замонавий тасвирга олиш ва монтаж қилиш техникаларни харид қилиш мақсадида эркин танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2018 йил 15 август куни соат 18.00 гача қабул қилинади. Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати Хоразм вилояти божхона бошқармасида рўйхатга олинган куни ҳисобланади.

Таклифлар техник ва тижорат қисмларга ажратилиб рақамланган, тикилиб муҳрланган ҳамда ёпиқ муҳрланган конвертларда устки қисмига танлов номи тўлиқ кўрсатилиб, мос равишда “Техник қисми” ва “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган ҳолда топширилиши шарт.

Тижорат таклифи тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:

  • тўлов тури (пул ўтказиш) олдиндан 15%, қолган 85% маҳсулот буюртмачига етказиб берилгандан сўнг амалга оширилади;
  • маҳсулотлар аввал фойдаланишда бўлмаган, янги бўлиши лозим;
  • маҳсулотни етказиб бериш ва ўрнатиш муддати 10 кун;
  • лицензия ва гувоҳнома нусхаси.


техник талаб илова қилинади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун (0362) 224-59-15, 224-59-25 (ички 20-11) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул килинади: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ж.Мангуберди кўчаси 95-уй

 

1.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг