Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон талаблари амалда
2287
Сурхондарё вилояти бошхона бошқармасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Сурхондарё вилояти бошхона бошқармасининг ташаббуси билан ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ бошқармаси, Адлия бошқармаси бўлими ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Фармон талаблари амалда

Тадбирни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов очиб, мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида мазкур иллатга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги
2018 йилнинг 12 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5414 сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонда божхона органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилган.

Ушбу йўналишлардан бири, божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўлиб, бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш, шахсий таркиб орасида қонунбузарликнинг содир этилишининг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар борасида:

- 30 та умумий тартибда профилактик тадбирлар ўтказилиб, ходимларга коррупция ва унинг салбий оқибатлари, шахсий таркиб ўртасида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан тартиявий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбиркорлик субъектлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилган ҳолда 48 маротаба давра суҳбатлари ташкил этилди. Давра суҳбатларида божхона органларида коррупцион иллатларга йўл қўймаслик, тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилиш, уларга қулайлик яратиш ва қонун устуворлигини таъминлаш, мамалактимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Божхона ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шерикчилик самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу йўналишда Ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Уй-жойга мухтож бўлган ва бошқа худудий божхона бошқармаларидан келиб хизматни давом эттираётган 82 нафар ходим хизмат уй-жойлари билан таъминланди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш, унинг салбий ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди. Ушбу йўналишда жамоатчилик билан 48 маротаба учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари бошқармадаги “Термиз”, “Дарё порти”, “Жарқўрғон” ва “Денов” ТИФ божхона постларида иш фаолияти 24 соатлик режимида ташкил этилган бўлиб, божхона органлари экспорт ва экспортёрларга барча амалий ёрдамни беришга тайёрлиги ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида мавжуд куч ва воситаларини сафарбар этиши таъкидлаб ўтилди.

 

 

Божхона хизмати капитани

Якубов Бахриддин

 

31.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг