Жорий йилда биргина Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 48 нафар фуқаролар Ҳаж зиёратига бориш бахтига муяссар бўлдилар.
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакиллиги билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги “Кўк-гумбаз” жомеъ масжидида бўлиб ўтган учрашувда бўлажак хожи ота ва хожи оналарга божхона тартиб-таомиллари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, мамлакатимиздаги халқаро аэропортларда жорий этилган “яшил” ва “қизил” йўлаклардан ҳаракатланиш тартиблари, мамлакатимизга ҳамда Саудия Арабистонига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхати тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, бу борада барча зарур маълумотлар акс эттирилган эслатмалар барча зиёратчиларга тарқатилди.
Учрашув якунида зиёратчилар томонидан берилган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Азиза Хушвақтова,
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати инспектори
2.08.2018