Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдосидан огоҳ бўлайлик
2422
Бугунги кунда Одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бирига айланмоқда. Ушбу мудҳиш ва жирканч жиноятни олдини олиш, унга қарши курашиш, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-911-сонли Қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланган.

          Жумладан  “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича Республика Идоралараро комиссияси ҳамда Вилоят Идоралараро комиссиянинг тегишли баёнларида берилган топшириқлар бошқарманинг хизмат  йиғилишида шахсий  таркиб  эътиборига етказилиб, ижроси кунлик  назоратга олинган.

Божхона постларида  фуқароларга  одам  савдоси  жиноятлари, унинг оғир оқибатлари ҳақида тарғибот ишларини янада кучайтириш, республикадан четга чиқиб кетаётган ва кириб келаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни  республикадан  ноқонуний  олиб  чиқиш  билан шуғулланаётган шахсларни фош этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилмоқда.

 Ҳозирда бошқарманинг “Сирдарё”, “Ховостобод” чегара божхона постлари, хамда “Малик” ва “Оқ-олтин” божхона пунктларида одам савдосига қарши курашиш йўналишида профилактик аҳамиятга эга бўлган кўргазмали  ишонч  телефонлари  рақамлари ёритилган  плакат (баннер)лар ўрнатилган. “Сирдарё” чегара божхона постининг кириш ва чиқиш залида ўрнатилган мониторлар орқали одам савдоси жиноятлари, унинг оғир оқибатлари  ҳақида  тарғибот  кўринишидаги  видеороликлар мунтазам равишда намойиш этилмоқда.  

Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан 2018 йилнинг 31 июль кунига қадар вилоятнинг чегарадош хамда ички ҳудудларида жойлашган маҳаллаларда ушбу жирканч жиноят хақида 63 маротаба профилактик йиғилишлар ўтказилди.

“30 июль - Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни”  муносабати билан  ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё тумани,  Бахт  шахридаги “Махсус ўғил болалар” коллежида,  Боёвут туманидаги “Маданият саройи”да ва Янгиер  шаҳридаги “Мусиқа мактаби”да  маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилди.

 

              Сирдарё   вилояти   божхона

              бошқармаси  Ахборот хизмати

31.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг