Фарғоналик ёш божхоначилар ташаббуси
Тадбирлар
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлсада, 2018 йилнинг I ярим йиллиги давомида давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизимини ривожлантиришга, соҳада эришилаётган ютуқларга қўшаётган ҳиссалари учун вилоят божхона бошқармасининг 3 нафар ёш ходимлари раҳбарият томонидан рағбатлантирилишига улгурилди.