Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Муборак ҳаж сафарига борувчиларга божхона қоидалари тушунтирилмоқда
2783
Мамлакатимизда йилдан-йилга муборак ҳаж зиёратига борувчилар сони ортиб бормоқда. Бу эса албатта мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар самараси десак муболаға бўлмайди. Жумладан, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳаж ва Умра Жамоатчилик ҳайъати томонидан тасдиқланган жадвал асосида 12 кун мобайнида Наманган халқаро аэропорти орқали Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан жами 2832 нафар муборак ҳаж сафарига борувчилар кузатиб қўйиш кўзда тутилган.
Муборак ҳаж сафарига борувчиларга божхона қоидалари тушунтирилмоқда

Бу борада, Наманган вилояти божхона бошқармасидан Муборак Ҳаж сафарига борувчи фуқароларни  кузатиш учун сафарга жўнаб кетиш чоғида кузатув масканларида алоҳида божхона ходимлари ажратилиб, муборак ҳаж зиёратига борувчиларга амалий ёрдам бериб келинмоқда. Наманган вилоят божхона бошқармасининг Наманган аэропорт чегара божхона пости орқали муборак ҳаж сафарига борувчи фуқароларга алохида эҳтиром кўрсатилиб, белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилиб Саудия Арабистонига кузатиб қўйилмоқда. Мазкур сафар олдидан Наманган божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ҳаж зиёратига борувчи фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги божхона қонунчилигига асосан республикадан олиб чиқиш ва республикага олиб кириш, шунингдек Саудия Арабистонига олиб кирилиши тақиқланган товарлар ҳақида тушунтиришлар берилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, Ҳаж зиёратига борувчи фуқаролар бугунги кунда улар учун яратилган қулай шарт-шароитлардан мамнун бўлган ҳолда  ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.

Наманган вилоят

божхона бошқармаси

ахборот хизмати

31.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг