Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2018 йил 27 июль куни жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, божхонага оид ҳуқуқбузарликларни содир этилишини илдизигача етиб бориб, жамиятда “Жиноят ҳақиқати ва адолати” деб номланган тамойилга мувофиқ, жиноятнинг моҳияти ва унга жазо муқаррарлигини фуқароларга тушунтириш орқали жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бу борада вилоятнинг чегара туманларида яшовчи аҳоли ва ёшлар билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда божхона қонунчилиги юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Боғот иқтисодиёт ва сервис” касб хунар коллежида Боғот туманида яшовчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашувда ёшларга диний экстремизм ва терроризм жинояти ва диний экстремистик оқимлар ҳамда террористик гуруҳлар ўз сафларини кенгайтириш мақсадида турли усулларни қўллаб, улар ҳали мафкуравий жиҳатдан тўлиқ шаклланмаган ёшларга ўз таъсирини ўтказишга уриниши мумкинлиги тушунтирилди.
Тадбир давомида бугунги кунда мамлакатимизга кириб келаётган фуқароларимиз томонидан турли мазмундаги тақиқланган диний ва беҳаёликни тарғиб қилувчи материалларни тушуниб-тушунмасдан уяли алоқа воситалари ёки ахборот ташувчи воситаларига жойлаштириб, юртимиз ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолатлари кўплаб аниқланаётганлиги ва бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида мунтазам равишда чора-тадбирлар кўрилаётганликлари айтиб ўтилди.
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.
Тадбир якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олишди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи
У.Рўзметов
2.08.2018