Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт жараёни кечаю кундуз амалга оширилмоқда
2603
Ер юзида камдан кам учрайдиган табиий иқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли мамлакатимиз мева сабзавотларга серҳосил бўлади. Шу боис ҳам саҳоватли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга. Айниқса, уларни қайта ишлаш орқали экспорт йўналтирилган маҳсулотлар, миллий брендимиз остида жахон бозорида шуҳратини янада оширади десак, бу ҳам ҳақиқат.
Экспорт жараёни кечаю кундуз амалга оширилмоқда

Бугунги кунга келиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан Президентимиз ҳамда Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор қарор ва фармонлар дехқонларимиз ва тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.

Халқаро мутахасиссларнинг эътирофича юртимизда етиштирилган мева–сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари мазаси ширинлиги, хуштаъмлиги энг асосийси фойдали ва тўйимлилиги билан жаҳон бозорида жуда харидоргир. Жаннатмонад юртимизнинг серунум тупроғида пишиб етилган сархил мева сабзавотларнинг мазасию таъмини нафақат Ўзбекистонда балки чет мамлакатларида ҳам алоҳида меҳр билан эътироф этишади. Шу боис серқуёш юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижий мамлакатларда қизиқиш катта. Юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятларининг ёрқин намунаси сифатида вилоят божхона бошқармасининг божхона постларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилиш ҳеч қандай тўсиқларсиз, навбатсиз кечаю кундуз расмийлаштирилиши йўлга қўйилди.

Рақамларга эътибор қаратсак, биргина Фарғона вилояти божхона ҳудудида жойлашган божхона  постлари томонидан 1 ярим йилликда жами оғирлиги 69 минг 219 тонналик 106 млн 545 минг АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилди.  

           Юртимиз тупроғи олтинга тенг. Муқаддам асосий озиқ овқат маҳсулотларини импорт ҳисобидан қоплаган Ўзбекистон эндиликда ахолининг кундалик истеъмол товарларига бўлган талабини юртимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан таъминлаб, экспорт ҳажмини ҳам оширишга эга бўлди. Бугун Фарғонада ўрик, олхўри, узум, шафтоли ва бошқа кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш ҳажми бўйича республикада етакчи вилоятлар қаторидан ўрин эгалламоқда.

 

Фарғона вилоят божхона бошқармаси

Ахборот хитмати

31.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг