Шу ўринда, 2018 йилги “Ҳаж” сафарига Хоразм вилоятидан кетаётган юртдошларимизга вилоят божхона, ИИБ ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Урганч” халқаро аэропорти ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси ходимлари иштирок этиб, “Ҳаж” сафари иштирокчиларига божхона чегараси орқали ҳаракатланиш қоидалари, халқаро аэропортларда ташкил этилган “яшил” ва “қизил” йўлакли тизимни қулайликлари, товарларни олиб ўтиш, божхона тўловларисиз товарларни олиб кириш меъёрлари, нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиблари ва республика худудига олиб кириш таъқиқланган материаллар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, йиғилишда тиббиёт ходимлари томонидан “Ҳаж” сафарига кетаётган юртдошларимизни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичларини марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга оширилиши, “Ҳаж” сафари ҳавонинг иссиқ пайтига тўғри келганлигини эътиборга олиб, тез бузулувчан озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда эҳтиёт чораларини кўришлари бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, вилоят ИИБ ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари “Ҳаж” сафарига кетаётган юртдошларимизни вилоят ЙХХБ ходимлари томонидан кузатув остида олиб келишлари, ортиқча дабдабабозлик қилмасдан кузатиб қўйиш ва кузатиб олмасликлари тўғрисида яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Маълумот сифатида, 2018 йилги “Ҳаж” сафарига Хоразм вилоятидан 205 нафар юртдошларимиз кетмоқда.
Вилоятда йилдан-йилга зиёратга борувчилар сони ортиб бормоқда. Бу эса ҳар бир юртдошимиз қалбида мустақилликка шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаши табиий. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ходимлар томонидан батафсил жавоблар берилиб, “Ҳаж” сафарига кетаётган зиёратчилар учун божхона ходимлари томонидан тайёрланган эслатмалар тарқатилди.
Хоразм вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
3.08.2018