Амалдаги тартибларга мувофиқ мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган. Аммо айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан учувчисиз учиш аппаратларини олиб келиш ҳолатлари учрамоқда.
23.07.2018
Юртимизга кириб келаётган ва хорижга сафарга отланган ҳар бир фуқаро амалдаги божхона қонунчилигига риоя этиши шарт. Аммо, заргарлик буюмларини Деҳлига ноқонуний олиб кетишга уриниш фуқаро М.З.га қимматга тушди. У “қизил” йўлакдан ҳаракатланар экан 62 млн.сўмлик, 413 грамм заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этмади.
23.07.2018
Инсон яралибдики, доимо ўз олдига қандайдир марраларни, мақсадларни қўйиб яшайди. Унинг ҳаёти мазмунини ҳам ана шу орзулар йўлида собит қадам ташлаш асносида мақсадга эришиш ташкил этади.
21.07.2018
Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металл парчалари, чиқиндилари вақт ўтса-да ўз қийматини йўқотмайди, шу боис ҳам ушбу йўналиш бўйича мутасадди давлат идоралари томонидан алоҳида назорат олиб борилади.
21.07.2018
Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лцензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори талабларига мувофиқ “Buryonok Lyuks” МЧЖга қарашли бўлган 27/0318-рақамли лицензия асосида фаолият кўрсатаётган очиқ турдаги божхона омбори лицензиясининг амал қилиш муддати комиссия хулосаси асосида 2018 йил 20 июль кунидан вақтинча (10 кун муддатга) тўхтатилганлигини маълум қилади.
20.07.2018
Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Давлат божхона хизмати органларида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.
20.07.2018
Республикамиз бўйлаб тобора оммалашаётган сайёр судлар ўтказиш тартиботи суд тизимининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга, пировардида аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
20.07.2018
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан Наманган туманида фаолият олиб борувчи “Golden egg of Namangan” корхонасида сайёр учрашув ўтказилди.
20.07.2018
Махсус лицензияга эга илмий тадқиқот марказлари, лойиҳа институтлари ва ихтисослашган ташкилотлар диққатига!
19.07.2018
Хоразм вилояти божхона бошқармасида Хоразм вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Адлия бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси худудий бўлими билан ҳамкорликда “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида ташкил этилган навбатдаги тадбирда коррупцияга қарши курашиш, уни бартараф этиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
19.07.2018
Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида тадбиркорлик субъектлари учун семинар-учрашув бўлиб ўтди.
19.07.2018
Бугун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган божхона омбори эгалари учун бошқарманинг мутасадди бўлимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги учрашув ўтказилди.
19.07.2018
Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларни экспорт фаолиятига кенг жалб этиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиб бориш, 2018 йилда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларига қонунчиликдаги янгиликларни етказиш, уларнинг таклифларини ўрганиш, фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиш мақсадида Денов туманидаги “Сурхон сифат текстил” МЧЖ ва “Шашмохкашоб” агросаноат корхоналарида навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди.
19.07.2018
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилотининг 1-ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
19.07.2018
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган интеллектуал салоҳиятли номзодлар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.
19.07.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов бошчилигидаги масъул божхоначилар Термиз шаҳри бўйлаб турли корхоналарда сайёр учрашувлар ўтказишди.
19.07.2018
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди.
19.07.2018
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан Хатирчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги қонунбузарлик ҳолати фош этилди.
19.07.2018
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ходимлари хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини мамлакатимизга ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларига чек қўйишди.
19.07.2018
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
19.07.2018