Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби
2495
Хоразм вилояти божхона бошқармасида Хоразм вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Адлия бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси худудий бўлими билан ҳамкорликда “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш” мавзусида ташкил этилган навбатдаги тадбирда коррупцияга қарши курашиш, уни бартараф этиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиш борасида қилинаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.
Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби

Тадбирда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қурилишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳақида кўплаб маълумотлар алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 2017 йил 3 январь куни қабул қилинган Қонуни коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга хизмат қилиб келмоқда.

Тадбирда, божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Шахсий таркиб ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида 50 га яқин профиклатик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Ходимлар хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида турли текширувлар доимий равишда йўлга қўйилган. Бу борада бу каби ўтказилаётган тадбирлар ва ушбу жараёнларга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзолари ҳам жалб қилиниши ўз самарасини бермоқда.

Божхона ходими нафақат давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиши, балки ўз ҳатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузулишига йўл қўймаслиги лозимлиги, бу эса ўз навбатида божхона ходимидан чуқур билим ва тажрибани ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини пухта ўзлаштиришни талаб қилиши таъкидланди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашда унинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эгалиги бир неча бор таъкидлаб ўтилди. Хулоса қилиб айтганда, ушбу тадбир коррупцияга қарши курашда ҳам амалий, ҳам илмий, ҳамда назарий жиҳатдан фойдали бўлди.

Хоразм вилоят

божхона  бошқармаси

Ахборот хизмати

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг