Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид
2565
Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида тадбиркорлик субъектлари учун семинар-учрашув бўлиб ўтди.
Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид

Унда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамда прокуратура, ички ишлар, суд, адлия каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов сўзга чиқиб, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2752-сонли Қарори ижроси борасида божхона бошқармаси томонидан тегишли ишлар амалга оширилганлигини тўғрисида тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма аппарати ва постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 14 маротаба маърузалар қилиниб, бу борада тегишли маълумотлар ва видео лавҳалар шахсий таркиб эътиборига етказилган. Шахсий таркиби орасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиши каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар билан 13 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Шунингдек, 2018 йил биринчи яримлиги мобайнида 5 маротаба ТИФ қатнашчилари, божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, божхона омбори мудирлари ва божхона омбори лицензиясига эга бўлган ташкилот раҳбарлари иштирокида ҳамда божхона ходимларининг яқин қариндошлари иштирокида 2 маротаба йиғилишлар ўтказилган.

Йиғилишларда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига асосан йиғилиш қатнашчилари ўртасида социологик сўровномалар ўтказилган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона органлари ва тадбиркорлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни кўриб чиқиш мақсадида бошқарма ҳузурида ТИФ қатнашчилари, Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат Жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил этилган. Унда кўриб чиқилган ҳамда муҳокама этилган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган.

Имкониятдан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари йиғилишда кўпчиликни ташкил этганлиги учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган янги ҳуқуқий нормаларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам маълумотлар берилди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3818-сон қарорига кўра, 2018 йил 1 сентябрдан:

- чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилади;

- иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмайди;

- товарларнинг «эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмайди;

- “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

Шунингдек, мазкур қарор билан 2019 йилдан амалиётга киритиладиган импорт божхона божлари ставкалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари тасдиқланди.

Унга кўра, жами 11 295 товар позициясидан 3 410 таси бўйича божхона божи ставкалари пасайтирилиб, 8 166 та товар позицияси учун божхона божи 0 ставка миқдорида белгиланди. Божхона божи ставкасини ўртача арифметик ҳисоби амалдаги қарор буйича 6,45 % ташкил этган бўлса, янги қабул қилинган қарор бўйича 4,07 % ташкил этиб, 1,5 баробарга камайган.

Акциз солиғига тортиладиган жами 1 530 та товар позицияларидан 778 тасига акциз солиғи ставкаси 0 ставка миқдорида белгиланди (қисқариш 1,9 баробар), 752 та товар позициялари бўйича 5 %дан 70 %гача бўлган ставкалар янада қисқартирилганли ҳақида эслатиб ўтилди.

Маърузам якунида, божхона органи билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг 233-63-00 рақамили «Ишонч телефони»га куннинг исталган вақтида мурожаат этиш мумкинлиги айтиб ўтилди. 

Маърузалардан сўнг, учрашув очиқ мулоқот тарзида давом этди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг