Унда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги божхона бошқармаларида фаолият юритаётган Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи ходимлари иштирок қилди.
Тингловчиларга таниқли депутатлар, блогерлар ва шу соҳадаги профессионал экспертлар томонидан ахборот хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш, матбуот хизматлари фаолиятини белгиловчи асосий қонун ҳужжатлари ва уларнинг муҳим хусусиятлари, божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, интернет учун материаллар тайёрлаш ва уларни жойлаштириш усуллари, PR-коммуникациялар моделлари каби бир қатор долзарб мавзуларда амалий машғулотлар ўтилди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам табрикларида "Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби." деб таъкидладилар.
Айни пайтда божхона соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганини инобатга олсак, божхона органлари ахборот хизматлари ходимлари журналистлар билан қўлни қўлга бериб, бир тану бир жон бўлиб ишлашлари лозимлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
2018 йилнинг 1 ярми давомида Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги ахборот хизматлари томонидан марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 3 минг 300 дан ортиқ чиқишлар ташкил қилинган.
Бу борадаги кўрсаткичлар, рақамлар ўз йўлига. Аммо, ушбу материалларнинг халқчиллиги, оммабоплиги ва таъсирчанлиги қай даражада деган ғоят муҳим ҳаётий савол ҳамиша ахборот хизмати ходимларини безовта қилиб туриши керак.
Соҳада божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш энг муҳим тамойил сифатида ўз аксини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-3665-сон қарори асосида Давлат божхона қўмитасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ва унинг ҳудудий бошқармалардаги гуруҳлари қайта ташкил этилди. Илгари бу каби штат бирликларига эга бўлмаган Жиззах, Сирдардарё ва Наманган вилоятларида ҳам ахборот хизматлари ташкил қилинди.
Ўтган қисқа муддат давомида ушбу гуруҳларга божхона соҳасини пухта ўзлаштирган, шу билан бир қаторда журналистик маҳорат ва малакага эга бўлган кадрлар жамланди. Тан олиш керак, уларнинг аксарияти учун бу соҳа ҳали янги.
Шу сабабдан ҳам семинар доирасида журналистлар билан ахборот хизматлари ходимлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида сокин хоналардаги маърузалардан чекинган ҳолда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг янги учиб келиш залига преес-тур ҳам уюштирилди.
Пресс-тур доирасида иштирокчиларниа “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи Р.Таджиев пойтахт аэропортда хизмат олиб бораётган божхона ходимларининг фаолияти, бу ерда йўловчилар учун ташкил қилинган шарт-шароитлар билан батафсил таништирди.
Семинар-тренинг якунида фаол қатнашган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Г.Шукуров иштирок қилди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
20.07.2018