Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкентда ноқонуний сақланаётган “Milano” фош этилди
1823
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Тошкентда ноқонуний сақланаётган “Milano” фош этилди

Тадбир давомида, фуқаро С.Х. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автоулов холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юкхонасидан 3 турдаги 2500 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаламанмаган  “Milano” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида мазкур шахс тамаки маҳсулотларини фуқаро Р. Х.дан олганлигини маълум қилгач, ушбу шахснинг хонадони ҳам холислар иштирокида ва ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, бу ерда ҳам 40 қути “Milano” номли тамаки маҳсулотлари сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланди.

 Тезкор тадбир натижасида жами қиймати 20,3 млн. сўмлик 3 турдаги тамаки махсулотларининг республикамиз ҳудудида ноқонуний айланувининг олди олинди.

Таъкидлаш жоизки жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 16 та божхона қоидабузларликларида қиймати 374 млн. сўмдан ортиқ бўлган 39 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг